Терма жамоамиз Марокашда Сенегал билан дуранг ўйнади (видео)

Бугун Сенегал ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Марокашнинг Касабланка шаҳрида кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди - 1:1.

Даставвал 21-дақиқада Отабек Шукуров ҳисобни очиб, вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Бироқ 64-дақиқада Конате мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Қуйида ушбу ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!