Терма жамоамиз кичик ҳисобда Қатардан устун келди

28 март, 20:11 1027

Терма жамоамиз кичик ҳисобда Қатардан устун келди


Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 7-турида "Бунёдкор" стадионида Қатарга қарши баҳсни ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда Одил Аҳмедовнинг 65-дақиқада жаримадан киритган ягона голи терма жамоамизнинг муҳим ғалабасини таъминлади.

ЖЧ-2018 саралаш
"А" гуруҳи 7-тур
28.03.2017

Ўзбекистон - Қатар - 1 : 0 (0 : 0, 1 : 0)

Гол: Одил Аҳмедов 65
Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров 21, Одил Аҳмедов 40, Александр Лобанов 83 - Себастиан Сория 67

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 22.Даврон Хошимов, 5.Анзур Исмоилов, 2.Егор Кримец, 20.Александр Мерзляков, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов (4.Марат Бикмаев 60), 23.Элдор Шомуродов, 8.Сервер Жепаров (17.Вадим Афонин 82), 11.Игорь Сергеев (14.Темирхўжа Абдуҳолиқов 86).

Қатар: 22.Саад Ал Шиб, 2.Муҳамад Муса, 6.Муҳаммад Касола, 7.Родриго Табата (8.Али Асадалла Таимн 69), 9.Ёсир Иса, 10.ҲАсан Ал Ҳайдос (19.Моез Али 78), 13.Иброҳим Мажид (с), 15.Педро Корриа, 16.Акрам Афиф, 18.Луис Жуниор, 23.Себастиан Сория.

Мазкур ғалабадан сўнг эронликлар 17 очко билан "А" гуруҳида ёққол етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда Жанубий Корея 13 очко билан бораётган бўлса, Ўзбекистон 12 очко билан кучли учликка якун ясаб турибди.