Термамизнинг муҳим ўйинлари олдидан Денисов қандай ўйнамоқда?

Ҳозиргина Россия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган “Локомотив” хамда “Урал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жароҳатидан яқинда фориғ бўлган ҳамюртимиз Виталий Денисов бугун захирада қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Денисов ўтган турда “Спартак”ка қарши баҳсда майдонга қайтган эди. Ушбу ўйиндан сўнг, ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади.

Россия Премьер-Лигаси. 8-тур

Локомотив – Урал 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 21 Фарфан, 1:1 – 32, автогол Гильерме, 2:1 – 56 Миранчук.

Локомотив – Гильерме, Баринов, Кверквелия, Пейчинович, Игнатьев, Денисов, Ан. Миранчук (Ротенберг, 90), Рыбус, Миранчук, Фернандеш,Фарфан (Тарасов, 80).

Урал – Годзюр, Кулаков, Ароян, Балажиц, Меркулов, Емельянов, Бавин (Майега, 68), Чантурия (Григорьев, 74), Бикфалви (Евсеев, 59), Димитров,Ильин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!