Термиз дунёнинг энг сара полвонларини чорлайди

6 май, 14:21 735

Термиз дунёнинг энг сара полвонларини чорлайди

26-29 май кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.
Халқаро кураш ассоциациясининг SPORTS.uz га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун ўтказиладиган ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 56 минг АҚШ долларини ташкил этади. 
Қайд этиш жоиз, дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан ташриф буюрувчи 150 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилаётган ушбу мусобақанинг мутлоқ вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган полвонлар 25 минг АҚШ долларига эга бўлишса, кумуш медал соҳибларига 10 минг ва ўз навбатида кучли учликни якунлаб берган полвонларга 2500 АҚШ доллари тақдим этилади.