Терри учун энг севимлиси…

2 июнь,2017, 21:33 282

Терри учун энг севимлиси…

Ушбу мавсум “Челси”нит арк этган Жон Терри клуб расмий сайтига берган интервьюсида қўлга киритган совринлари орасида энг севимлиси қайси эканлигини айтиб ўтди.

“Европа Чемпионлар лигаси. Буни биз бир неча йиллар давомида қўлга кирита олмаганимиздан ҳам билса бўлади. Биз икки ёки уч марта мазкур совринни қўлга киритишимиз мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Шунинг ўзиёқ, бу турнирнинг жиддийлигини ва ғолиб чиқиш қийин эканлигидан далолатдир.

Сен энг кучли футболчилар ва энг кучли клубларга қарши ўйнайсан. Кучли клубларга қарши ўйинда ўзингни синаб олишинг мумкин. Гарчи мен Мюнхендаги финалда ўйнамаган бўлсамда, ҳозиргача фаолиятимдаги энг яхши дамларим ўша ўйин бўлиб қолади”, – деб айтиб ўтди Терри.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Терри “аристократлар” сафида жами 16 та совринга эга чиққан. Булар АПЛ, Англия кубоги ва Лига кубоги, Англия Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси хамда Европа лигасидаги чемпионликлардир.