Тейшейра январда "Интер"га ўтиши мумкин

Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Тейшейра январдан фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Tuttosport нашри.

Манбада ёзилишича, 27 ёшли бразилиялик футболчи клубдаги ўрнидан норози ва жамоани тарк этишни истамоқда.

Миланликлар учун бу трансфер қийин бўлмаслиги мумкин, сабаби Sunning Group кампанияси ҳар икки клуб хўжайини ҳисобланади.

эслатиб ўтамиз, Тейшейра Хитой клуби 2016 йил қишда "Шахтер" 50 миллион евро эвазига ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!