Тезкор хабар: Баҳодир Пардаев ва Санъат Шихов «Нефтчи» клубига йўл олади
Бироз аввал хабар берганимиздек, «Бухоро» клубида жиддий ўзгаришлар юз берди. Шу кунга қадар бухороликларга устозлик қилаётган Жамшид Саидов ва жамоадаги маслаҳатчи мураббий Тачмурад Агамуродовлар ўз лавозимларидан озод этилди.
Шунингдек, жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилни "Бухоро”да ўтказган жамоа етакчилари катта эҳтимол билан клубни тарк этишлари ҳам мумкин.
SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, ўтган мавсумни «Бухоро» таркибида ҳаракат қилган Баҳодир Пардаев ва Санъат Шихов навбатдаги мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» клуби таркибида бошлаши мумкин.
Бироқ юқоридаги маълумотлар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган.
Фикрлар