Тезкор хабар. Эрон терма жамоасини 7 нафар футболчи тарк этди

2018 йилга Жаҳон чемпионати Осиё минтақасидаги сўнгги саралаш босқичидаги Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Эрон терма жамоасида бироз парокандалик рўй берди.

Даставвал, Эрон терма жамоасининг Марокаш билан ўртоқлик ўйини бекор қилинган бўлса, энди 7 нафар футболчи терма жамоа машғулотини мажбуран тарк этди.

Барча футболчилар “Персеполис” клуби аъзолари бўлиб, улар шахсан бош мураббий Карлуш Кейруш томонидан машғулотлардан озод этилган.

Бунга Персополис клубининг бош мураббийи Бранко Иванковичнинг кескин эътирози сабаб бўлди. Сабаби у бошқараётган клубнинг етти нафар аъзоси терма жамоа машғулотларига жалб қилинган ва бу Эрон клубининг режаларига кескин таъсир кўрсатган.

Бироз аввал Бранко Иванкович матбуотда чиқиш қилиб, ФИФА кунлари бўлмаган санада терма жамоага ўз шогирдларини кетиб қолиши ноҳақлик дея эътироз билдирган эди.

Бунга жавобан, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Персополис клубининг 7 нафар футболчисини терма жамоа машғулотларидан озод қилди.

- Биз асосий мақсад йўлида ҳаракат қилаётган бир пайтда, бошқа бировларнинг бунга қаршилик қилиши жуда ҳам ноўриндир. Бугундан бошлаб «Персеполис» клубининг ҳеч қайси футболчиси терма жамоага жалб этилмайди. Бироқ, ФИФА кунлари бундан мустаснодир. Шу билан Бранко Иванковичнинг ишлари юришиб кетса ажаб эмас,- дейди Карлуш Кейруш.

Қайд этиш жоиз, ЖЧ-2018 саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган, форслар 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 та дуранг билан 11 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейруш Эрон терма жамоасининг БААдаги йиғинига чақирилган футболчиларни эълон қилди

ЖЧ-2018 саралашидаги гуруҳимиз пешқадами Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 62-ўринда қолди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!