Тезкор хабар! Испан журналисти “Барселона”нинг янги мураббийи кимлигини эълон қилди

13 май,2017, 13:05 1487

Тезкор хабар! Испан журналисти “Барселона”нинг янги мураббийи кимлигини эълон қилди

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзига янги мураббий топди.

Испаниялик журналист Рафаэль Эрнандеснинг хабар беришича, келгуси мавсумдан бошлаб “кўк-анор ранглилар”ни айни дамда Бильбаонинг “Атлетик” клубида фаолият олиб бораётган Эрнесто Вальверде бошқаради.

Таъкидлаш лозимки, Вальверде 2014 йилдаёқ “Барселона” бошқарувини ўз қўлига олиши мумкн эди, бироқ ўша пайтда у “Атлетик”да қолишни афзал кўрган.

Каталония супер клуби раҳбарияти эса янги бош мураббий номини расман мавсум якунида эълон қилиши кутилмоқда