Тезкор хабар! "Локомотив" устози ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди

“Локомотив” профессионал футбол клуби мавум олдидан доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди. Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 6-турдан сўнг 5 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, куни кеча Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок ҳам якунланди. Ҳолбуки “Локомотив” ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилди ва бўш қолган бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти Андрей Фёдоровга ишониб топширилди. Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич ҳамда Темур Кападзе ёрдам беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!