Тезкор хабар! Мбаппе "Реал"га ўтишга розилик берди

5 май,2017, 13:40 1136

Тезкор хабар! Мбаппе

Франциянинг "Монако" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриднинг "Реал" клубига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 18 ёшли франциялик футболчи "қироллик клуби"да тўп суришни жуда ҳам ҳохламоқда. Аммо, "Монако" раҳбарияти уни иложи борича қимматроққа сотмоқчи. Француз клуби ёш тўпурарни 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас. 

Таъкидлаш керакки, Мбаппенинг "Монако" билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Аввалроқ, Килианга "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва ПСЖ каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.