Тезкор хабар! "Насаф"да япониялик легионер кўрикдан ўтмоқда

Хали 2017 йилги мавсумнинг биринчи ярми якунланишига 1 тур қолган бўлишига қарамай, жамоаларимиз таркибни кучайтириш пайига тушиб қолишди. Бу албатта қувонарли холат. Бугун "Пахтакор" ёзги трансфер ойнасини очиб берди.  Жамоа Симич билан шартнома имзолади. 

Энди эса Қаршидан ҳам трансфер шамоали эса бошлади. SPORTS.uz га маълум қилишларича, жамоа ўз таркибини япониялик ярим ҳимоячи билан кучайтиради. 

Факт учун Қаршидаги "айғоқчи"миз "Насаф"нинг бугунги машғулотини кузатди. Унинг бизга етказган маълумотига кўра, Мосата исмли футболчи айни пайтда клуб қароргоҳида кўрикдан ўтмоқда. Бизга маълум бўлишича, футболчи "аждарлар"нинг бугунги машғулотида иштирок этган ва кузатганларда яхши таассурот уйғота олган. 

Агар унинг ҳатти ҳаракатлари "Насаф" раҳбариятини қониқтирса, Мосатани иккинчи даврада "Насаф" таркибида кўришимиз мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!