Тезкор хабар! Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ”ни тарк этди

 

Хабарингиз бор, бу мавсум бошида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига кўчиб ўтганди.

Ҳамюртимиз шу пайтга қадар шанхайликлар таркибида ОЧЛ-2017 баҳсларида майдонга тушди. Аммо Хитой чемпионати бошланишидан олдин жорий этилган 3 легионер лимити Одил учун муаммога айланди. Чунки “Шанхай СИПГ”нинг ҳужум чизиғида 3 нафар бразилиялик тўп тепади. Шунинг боис терма жамоамиз сардори Хитой чемпионатида ҳар доим ҳам майдонга туша олмаяпти.

Хитой чемпионатига қўйилган чеклов натижасида Одил Аҳмедов Шанхайни тарк этмоқда. Ҳозирча ҳамюртимиз қайси жамоага бориб қўшилиши борасида хабарлар йўқ. Балки Одил “Краснодар” ёки сўнгги пайтларда натижалари анча пасайиб кетаётган “Пахтакор” сафини ижара асосида тўлдирар, буни вақт кўрсатади.  

P.S: SPORTS.uzда Апрель ҳазили. Биз миллий терма жамоамиз сардорига Хитойда ҳам мазмунли ўйинлар намойиш этишини, шанхайликларнинг суюкли футболчис бўлишини тилаб қоламиз!!! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!