Тезкор хабар. Ўзбекистон - Таиланд учрашуви «Пахтакор» стадионида ўтказилади

 

Келаси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиё минтақасида кураш олиб бораётган миллий терма жамоамиз шу йилнинг 6 июнь куни ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ишончли манбанинг SPORTS.uz Ахборот Порталига маълум қилишича, ҳамюртларимизнинг Таиланд вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши борасидаги хабарлар тасдиқланди ва ушбу баҳс Пахтакор стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирча учрашувнинг бошланиш вақти маълум қилинмаган.

Маълумот ўрнида, Таиланд терма жамоаси ФИФА рейтингида 129-ўринни эгаллаб турган бўлса, терма жамоамиз вакиллари ушбу рейтингнинг 60-ўрнини банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!