Тезкор хабар! "Реал" де Хеа билан келишувга эришди

28 апрель,2017, 17:05 946

Тезкор хабар!

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа мавсум сўнггида катта эҳтимол билан ўз жамоасини ўзгартиради. Аниқроғи, испаниялик голкипер Мадриднинг "Реал" клубига ўтишга жуда яқин турибди.
Marca нашрининг хабар беришича "қироллик клуби" футболчи билан музокаралар ўтказган ва шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра де Хеа "Сантьяго Бернабеу"га йўл олиш учун маоши пастлашига ҳам рози. "Реал" у билан 5 ёки 6 йиллик шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, де Хеанинг "МЮ" билан амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган эди.