Тезкор хабар! "Шўртан" ФИФА олдидаги қарздорлигини бартараф этди
Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Шўртан” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари уртасидаги баҳс олдидан жамоа футболчиларининг кайфиятлари кўтарилгани аниқ. Боиси, SPORTS.uz ахборот порталининг Ғузордаги мухбирининг ишончли манбалага таяниб берган маълумотига кўра, “Шўртан” клуби раҳбарияти ФИФА талабини бажарган холда футболчи олдидаги қарздорлигини тўлиқлигича бартараф этди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА "Шўртан" клубининг қарздорлиги борасида ЎФФга расмий хат юборган ва клуб қарзларини тўламаган холатда эса жамоанинг бу мавсумда қандай натижани қайд этишидан қатъий назар "оқ бўрилар"ни келаси йилги мавсумда қуйи лигага тушириб юбориш талабини қўйган эди.
Фикрлар