Тезкор хабар! Умид Аҳмаджоновнинг Андижонга ташрифи номаълум муддатга қолдирилди

Хабарингиз бор мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футболни янада ривожлантириш ҳамда уни янада оммалаштириш борасида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциациясида бир қатор сезиларли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳусусан, ташкилот вице-президенти Умид Аҳмаджонов шаҳсан вилоятларга ташриф буюриб, бу борадаги ишлар билан танишмоқда. Даставвал 31 январь куни Умид Аҳмаджоновнинг Андижон вилоятига ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, олинган сўнгги маълумотларга кўра ЎФА президентининг ушбу вилоятга ташрифи номаълум муддатга қолдирилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Умид Аҳмаджонов кеча Бобур Шодиев билан бирга ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Ал-Гарафа" ҳамда "Пахтакор" жамоалари учрашувини томоша қилиш учун Қатар пойтахти Доха шаҳрига учиб кетган эди. 

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!