Тезкор хабар! Янги мавсум Суперлигада 14та жамоа иштирок этиши мумкин

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ПФЛ расмий сайтида келгуси йил Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи 12та клуб номи эълон қилинган эди. Бироқ, бизга етиб келган маълумотларга кўра янги мавсумда ушбу клублар сони 14тага етказилади.

Аниқроғи, дастлабки 12талик рўйхатдан чиқариб юборилган “Машъал” яна кучлилар қаторига қўшилади. Бундан ташқари Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам Суперлигада иштирок этади.

Лекин, иштирокчилар сони ортгани сабаб мусобақа яна эски форматда қоладими ёки янги форматда ўтказиладими бу ҳозирча маълум эмас. SPORTS.uz дан узоқлашманг! Бизни кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!