Тезкор хабар: «Бухоро» клубини яна кимлар тарк этмоқчи

 

Аввал хабар берганимиздек, «Бухоро» клубида устозлик қилаётган Жамшид Саидов ва жамоадаги маслаҳатчи мураббий Тачмурад Агамуродовлар ўз лавозимларидан озод этилди.

Шунингдек, ўтган мавсумни "Бухоро”да ўтказган жамоа етакчилари Саламат Қутибоев ва Александр Мерзляков «Пахтакор» клубига ҳамда Баҳодир Пардаев ва Санъат Шихов «Нефтчи» клубига бориб қўшилиши мумкин.  

Бироз аввал SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, «Бухоро»нинг қуйидаги футболчилари бошқа жамоа таркибига бориб қўшилиши мумкин.

Асилбек Омонов – «Бунёдкор» клубига

Руслан Мелзиддинов ва Азиз Ибрагимов – хориж клубига

Алишер Саноев – «Қизилқум» ёки «Динамо» клубига

Бироқ юқоридаги маълумотлар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!