Тезкорлик ва шижоат баҳси

15 март,2017, 23:41 629

Тезкорлик ва шижоат баҳси

 

Қарши шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида уч юзга яқин спортчи қатнашди.

Мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Оскар Қучмуродов, Дилшод Бобоқулов, Файзулло Пўлатхўжаев, Мамуршоҳ Маматазимов, Раиса Қучмуродова, Алина Коган, Дилбар Абдулҳамидова, Ҳуснида Аҳмедова биринчи ўринни эгаллади.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Нигина Исоева ва Зебо Жумабекова олтин медални қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида Раҳматилло Раҳматиллаев, Асатбек Сулаймонов ва Диёр Мансуржонов ғолиб, деб топилди.

Ядро улоқтиришда Меҳрож Маматқулов ва Фариза Абдувалиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Дониёр Мансуржонов ва Шаҳрибону Ғофуржонова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Чемпионатнинг олтикураш беллашувларида Азамат Тауров, бешкураш баҳсларида эса Шаҳрибону Ғофуржонова зафар қучди.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар