The Sokhibov блоги. Тиниб-тинчимаётган Месси ва “рақобат”да устунлик қилаётган Роналду

Ҳар гал Месси ва Роналду ўртасидаги рақобат ҳақида гап кетганда, Лионелнинг ҳар иккала оёғида бирдек ўйин кўрсата туриб, бош билан ҳам ажойиб тарзда фойдалана олишини кўз олдингизга келтиринг, масала ҳал бўлади, қолади. Роналдунинг иқтидорига гап бўлиши мумкин эмас, аммо унинг бу даражага келгунга қадар узлуксиз машқ қилиши ва тер тўкишига тўғри келганини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Месси масаласига келсак, мухлисларининг оғзини очириб қўйиш учун унга яхши кайфиятнинг ўзи кифоя қилади. Умуман олганда, Мессининг вазмин, жиддий ва энг асосийси, садоқатли феъл-атвор эгаси эканлиги “Барселона” нинг бахти. Чунки Лионелнинг бошқа клубга ўтиб кетмаслигига ҳам унинг такрорланмас феъли сабабдир. У ўзи учун қулай бўлган муҳитни тарк этишни истамайди. “ПСЖ” ёки “Манчестер Сити” уни ҳар қандай пулга сотиб олишга тайёр, бироқ муаммо битта – бунинг учун Мессида хоҳиш йўқлигида.

Тасаввур қилинг, сиз бир клубнинг раҳбарисиз, ўз клубингиз учун жон куйдирасиз, ҳисобингизда бир неча миллиард доллар “оёқ узатиб” ётибди, мамлакатингиз табиий бойликлари ҳам етиб ортадиган даражада... Шундай бир вазиятда жамоангиз учун футбол тарихидаги энг кучли ўйинчини сотиб олмасмидингиз? Рад этишга уринманг, албатта, сотиб олардингиз. Ҳатто бунга бир миллиард доллар тикишга тўғри келса ҳам...

Ушбу матн икки йил аввал SPORTS.uz сайти учун махсус тайёрланган, фақатгина умуман бошқа сабаблар билан. Шунга кўра, “Сити” Месси учун рекорд даржасидаги суммани тўлашга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарлар қулоққа чалина бошлади...

 


 

Мавзудан узоқлашмаган ҳолда, Роналду ва Месси ўртасида сиз эътибор қилмаган, ҳаёлингизга ҳам келмаган "ғалати" рақобат борлигини ҳам таъкидлаб ўтсак. Барчага яхши таниш бўлган футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев бу ҳақда барчани бохабар этди.

"Биринчи бўлиб У бошлаб берди. Бу эса етиб олиб, кейин ўтиб кетди. У иккита билан жавоб берди ва яна олдинга чикиб олди. Барибир Бу етиб оладиган бўлди. У эса яна ўтиб кетиши мумкин.

Месси учинчи бор фарзанд кўриш арафасида экан. Ҳисоб тенглашади. Лекин, Роналду тўртинчи бор ота бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо, Месси тўхтамаслиги аниқ.

Роналдунинг катта ўғли билан Мессининг катта ўғлининг ёши ўртасидаги фарқ ҳам оталарининг ёшлари орасидаги фарқ билан кунигача бир хил. Қойил қолмасдан иложи йўқ.

Бу ёқда олтин тўп ҳисоби 5:5 бўлиш арафасида... Ғалати буларнинг қарама-қаршилиги, борку"


“SPORTS.uz” да махсус лойиҳа, The Sokhibov блоги. Юртимиз ва жаҳон спортига оид қизиқарли мақолаларни айнан ушбу блогда кузатиб боришигиз мумкин. Лойиҳанинг иккинчи сони жума куни тақдим этилади.

*Сизни қандай мавзудаги мақолалар қизиқтиради? Бизга Телеграм орқали маълум қилинг (“SPORTS.uz” га ёзинг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!