The Telegraph Роналдунинг трансферини 150 млн еврога баҳоламоқда

18 июнь,2017, 15:55 305

The Telegraph Роналдунинг трансферини 150 млн еврога баҳоламоқда

Англиянинг машхур The Telegraph нашри мавсумлар оралиғида “Реал”дан кетишни режалаштирган Криштиану Роналдунинг трансфер нархи қанча эканлиши борасида мақола чоп этди.

Таъкидлаш керакки, 32 ёшли португалиялик футболчи ўтган йилнинг ноябрида “қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган эди. Унга кўра эса футболчининг товон пули салкам 1 млрд еврони (995 млн евро) ташкил этади.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “Реал” футболчини 15 млн еврога сотиб юбориши мумкин. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Роналду дунё футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, тўрт карра "Олтин тўп" соҳибига «Манчестер Юнайтед», ПСЖ, ва «Монако»каби жамоалар, қолаверса Хитой клубларидан бири жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"Реал" Роналдуга ҳеч ким сотиб ололмайдиган нарх белгилади

Сантуш: Роналду «тоза» одам, мен унга ишонаман