Тиаго Безерра: Ҳамжиҳатликда ўйинни фойдамизга ҳал этдик

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни Навоий шаҳрида “Қизилқум” ва “Пахтакор” ўзаро куч синашишди. Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашувда “шерлар” 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндан сўнг “Пахтакор” ҳужумчиси Тиаго Безерра ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўтган йили ҳам бу ерда қийин ўйин ўтказгандик. Ўшанда дуранг қайд этилганди, мен пенальтидан гол ура олмагандим. Бу сафар эса рақиб гол уришига кутилмаганда ёрдам бериб юбордим. Ўша лаҳзада ичимда қайғу сездим, жамоага кетма-кет иккинчи йил шу ерда панд бераётганим ҳақида ўйладим. Яратганга шукр, барчасини ўзгартира олдик. Яхшибоев охирги икки беллашувда захирадан тушиб, голлари билан бизга ёрдам бермоқда. Ҳаво иссиқ бўлди, рақиб яхши ҳаракатланди, лекин жамоадошларим билан ҳамжиҳатликда ўйинни фойдамизга ҳал қилдик”, - дейди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!