Тибо Куртуа "Челси"дан янги шартнома талаб қилмоқда

3 июнь,2017, 14:26 566

Тибо Куртуа

“Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа лондонликлар билан янги ширтнома тузишни хоҳламоқда.

– Менинг клуб билан амалдаги келишувим 2 йилдан сўнг якунланади. Шундай экан, ўз-ўзидан мен жамоа билан янги шартнома борасида келишиб олишим лозим. Айни пайтда мен учун муҳими миллий терма жамоа билан мавсумни яхши якунлаб олишим керак. Балки, шундан сўнг клуб раҳбарияти агентим билан гаплашиб олар, – дейди Куртуа Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, бельгиялик футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.