Тилини тия олмаган Пике жаримага тортилди

23 март, 11:25 549

Тилини тия олмаган Пике жаримага тортилди


“Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике ҳакамларни танқид қилгани учун 3 000 евро миқдорида жаримага тортилди.

Пике “Атлетик”га қарши Испания кубоги баҳсидаги мағлубиятдан сўнг рақиб дарвозасига иккита пенальти белгиламагани учун ҳакамларни танқид қилган эди ва шунингдек, ушбу ўйин футбол эмас, баъзи бир қиморни эслатганини ҳам таъкидлаб ўтган эди. Бундан ташқари Жерар “Вильярреал”га қарши Ла Лига баҳсидан сўнг арбитраж ишларига ҳам норозилик фикрларини билдирган.

pique

Шундай қилиб, футболчи 3 минг евро жарима тўлайди. Шундан 1,5 минг евро Испания кубоги органига ўтказилса, қолган 1,5 минги ИФФ қўмитасига тегади.