Тим Кэйхилл Австралия термаси тарихига кирди

25 июнь,2017, 23:44 132

Тим Кэйхилл Австралия термаси тарихига кирди

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тим Кэйхилл учун Конфедерациялар кубоги 3-турида Чили термасига қарши баҳс терма сафидаги 100-ўйини бўлди.

Эътиборлиси, Кейхиллга қадар фақатгина Марк Шварцер 100 лик довонидан ўтган эди. Кейхилл эса афсонавий дарвозабондан сўнг, иккинчи бўлди.

Қайд этиш жоиз, Чилига қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотларда Австралия термаси футболчилари елкасида “Кэйхилл 100” ёзуви туширилган либосларда иштирок этишди.

Ўхшаш хабарлар