Тимеа Бабош Тайвандан 43.000 АҚШ доллари билан қайтмоқда

Венгриялик Тимеа Бабош Тайбэй шаҳрида ўтказилган “Taiwan Open – 2018” турнирининг финал учрашувида ғалаба қозонди

У мусобақа бош соврини учун ўтказилган беллашувда украиналик Катерина Козловани 7:5, 6:1 ҳисобида енгди.

Тимеа ушбу ғалабадан сўнг 43.000 АҚШ доллари мукофот пули ва 280 рейтинг очкосига эга бўлди.

8ee8bb633feb3ea02ddb00646b9f4b87

Мазкур мусобақанинг жуфтлик баҳсларида хитойлик Йин-Йин Дуань ва Ван Яфань  бош совринга эга чиқиб, 12.300 АҚШ доллари ва 280 рейтинг очкосини ишлаб олдилар.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!