Тимоти Брэдли ҳам фаолиятини якунлади

  • 6 август, 2017, 13:55
  • 0
  • Бокс

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тимоти Брэдли Инстаграм саҳифасида профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Америкалик боксчи ўз вақтида WBC ва WBO чемпионлик камарларига эгалик қилган. Энди у мураббий ва шарҳловчи сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.

Ўйлайманки, боксда қоламан. Мен шогирдлар тайёрлашга ва шарҳловчилик қилишга тайёрман. Оғир дамларда қадрли мухлислар, қўллаб-қувватлашингиз билан ўзимни ишончим ортди. 23 йил мен билан бирга бўлганларингиз учун раҳмат, – деб ёзади Брэдли.

Эслатиб ўтамиз, Брэдли профессионал рингда 36 жанг ўтказиб, 33 ғалаба (13 – нокаут), 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!