Тоҳир "Интер" президентлигидан кетади

Миланнинг “Интер” клуби президенти Эрик Тоҳир тез орада эгаллаб турган лавозимидан кетиши ҳақида эълон қилди.

Унга кўра индонезиялик амалдор 2018 йилги Осиё ўйинлари ташкилий ишларини амалга ошириш билан банд бўлади ва клубга вақт ажрата олмайди.

“Интер” – жиддий клуб. Унинг мухлислари кўп эканлигига ажабланмайман. Ҳозир менда мураббийлар билан аввалгидек гаплашиш имконияти йўқ. Лекин, мен уларга турли масалаларда ўз маслаҳатларимни беришим мумкин”, - дейди Тоҳир Il Tempo нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!