Тожикистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон U-23 ни чемпионлик билан табриклади

Хабарингиз бор, бугун Хитойда U-23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Вьетнам - Ўзбекистон ўзаро баҳс олиб борди.

Беллашувда устунликка эришган ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди ва Осиё чемпиони бўлишди.

Тожикистон Футбол Федерацияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ушбу ғалаба билан табриклади.

“Биродар-қўшнимиз – Ўзбекистонни мамлакат U-23 терма жамоасини Осиё чемпионати олтин медалларини қўлга киритганликлари билан табриклаймиз! Баракалла!!!”, – дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!