Тожикистон чемпиони Олий Лиганинг 3 клуби билан ўйнайди
Тожикистоннинг амалдаги чемпиони – Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси 24–30 июль кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
Йиғин давомида “Истиқлол” Олий Лиганинг уч клуби – “Нефтчи”, “Динамо Самарқанд” ва “Машъал” билан назорат ўйини ўтказади.
Ўйинлар тақвими қуйида келтирилган.
25 июль, сешанба
“Нефтчи” (Фарғона) – “Истиқлол” (Душанбе)
27 июль, пайшанба
“Истиқлол” (Душанбе) – “Димано” (Самарқанд)
29 июль, шанба
“Машъал” (Муборак) – “Истиқлол” (Душанбе)
Тожикистон чемпиони мазкур ўқув-машғулотлар йиғинини ОФК Кубоги плей-офф баҳсларига тайёргарлик доирасида ўтказмоқда.
Фикрлар