Тожикистонлик боксчи чорак финалда Бектемир Мелиқўзиевнинг зарбаларидан «баҳра» олади

2 май,2017, 17:04 3540

Тожикистонлик боксчи чорак финалда Бектемир Мелиқўзиевнинг зарбаларидан «баҳра» олади

81 кг вазн тоифасида Осиёнинг енгилмас боксчиси ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев Осиё чемпионатида ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритди

Бокс бўйича Эрон терма жамоаси вакили Амин Зядига қарши рингга кўтарилган Бектемир жанг тақдирини биринчи раунддаёқ ҳал қилди ва чорак финалга йўл олди.

У чорак финалда тожикистонлик Шаббос Негматуллаевга қарши баҳс олиб боради. Қўшни мамлакатдан ташриф буюрган боксчи саралаш босқичида Шао-Ҳуи Ҳени мағлуб этган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.