Токио катта дубулға мусобақаси ниҳоясига етди

Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича 2-4 декабрь кунлари ўтказилган Токио катта дубулға мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Дунёнинг 41 мамлакатидан келган 286 нафар спортчи иштирок этган ушбу турнирда мамлакатимиздан 9 нафар спортчи иштирок этди.

Хусусан, -73 килограмм вазнда Ғиёсжон Бобоев бронза медалини қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов, қизлар ўртасида -52 килограмм вазнда Диёра Келдиёрова ва -70 килограмм оғирликда Гулноза Матниёзовалар 7-ўринни банд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!