Толиссо: Мен "Бавария" билан ўз олдимга улкан мақсадларни қўйдим

14 июнь, 22:13 152

Толиссо: Мен

«Бавария»нинг янги аъзоси Корентин Толиссо янги жамоа сафига ўтгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бавария» янги футболчи сотиб олганини расман эълон қилди

“Мен «Лион»да улғайдим. Бундай ажойиб йиллар учун ушбу клубга раҳмат айтаман. Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига ўтганимдан хурсандман. Мен ўз олдимга улкан мақсадларни қўйдим. Бугун мен учун энг мухим кундир”, – деб айтиб ўтди Толиссо «Бавария» расмий сайтига.

22 ёшли футболчи немис жамоаси билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Маълумот учун, Толиссо «Лион» жамоаси академияси тарбияланувчиси саналади. Якунланган мавсумда «Лион» сафида жами 47 ўйинда иштирок этди ва 14 та гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.