Толиссонинг трансфери "Бавария"га 50 млн еврога тушиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 22 ёшли французнинг трансфери борасидаги музокаралар ижобий томонга ҳал бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Толиссонинг трансфер нарҳи 35 млн еврога баҳоланмоқда. Аммо, бонусларни қўшиб ҳисоблаганда эса жами 50 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Толиссо жорий мавсум Франция чемпионатининг 31та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

“Бавария” Алонсога муносиб ўринбосар топди

"Ювентус"нинг қурби етмаган футболчини "Милан" сотиб олмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!