Томас Бах: Ёшларни спортга жалб қилиш керак

12 ноябрь, 14:25 696

Томас Бах: Ёшларни спортга жалб қилиш керак

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ёшларни спортга қизиқтириш зарурлигини, шунингдек, талабалар спортининг муҳимлигини айтди.

Бах FISU президенти Олег Матицин билан Лозаннада англашув меморандумини имзолади. Маросимда чиқиш қилган Бах ёшларнинг спортга қизиқиши муҳим аҳамият касб этиши ҳақида баёнот берди.

ХОҚ FISU ҳамда ёшларни спортга қизиқтиришга, уларнинг халқаро мусобақаларда қатнашиш тажрибасига эга бўлишига ёрдам бераётган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдан хурсанд, – таъкидлади Бах.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.