Томас Мюллернинг операцияси муваффақиятли ўтди

 

Германия чемпиони – “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер бош бармоғидан олган жароҳати туфайли жарроҳ столига ётишга мажбур бўлди.

Bild нашрининг маълум қилишича, футболчи операция қилинди ва у муваффақиятли якун топди. Мазкур жароҳат германиялик форвардни мавсум давомида безовта қилиб келганди.

Томас Мюллер айни вақтда тикланиш жараёнини бошлаб юборган. Унинг тез орада машғулотларга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!