Томас Тухель “Боруссия Д”ни тарк этмоқчи эмас

13 апрель, 14:05 284

Томас Тухель “Боруссия Д”ни тарк этмоқчи эмас


Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунида жамоани тарк этмоқчи эмас. Аввалроқ ушбу мутахассиснинг “Барселона” ёки “Арсенал”ни бошқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

“Сариқ-қоралар” раҳбарияти эса мураббийнинг ишларидан қониқиш ҳосил қилмоқда, клуб ижрочи директори Хайнц-Йоахим Ватцке бир неча кун аввал Тухелга янги шартнома таклиф қилинишини маълум қилган.

Тухелнинг “Боруссия” билан тузган амалдаги келишуви 2018 йил ёзида якунига етади.