Томас Тухель эртага “Боруссия Д” клубидан кетади

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Томас Тухель 31 май куни жамоани тарк этади. Бу ҳақда WAZ нашри хабар тарқатди.

“Боруссия Д” Германия Кубоги соҳиби бўлиши ва келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишига қарамай Томас Тухельнинг клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке билан муносабатлари яхши эмас.

Тухельнинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга мўлжалланган. Агар у кетса, 2 миллион евро миқдорида товон пули олади.

Маълумотларга кўра, “Боруссия Д” жамоаси “Хоффенхайм” бош мураббийи Юлиан Нагельсманни кўз остига олиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!