Тони Фергюсон Нурмагомедов ҳақида ўз фикрини билдирди

Енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон 7 апрель куни бўлиб ўтадиган россиялик аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедовга қарши баҳс олдидан рақиби ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ҳар бир инсон шаҳсий фикрга эга. Хабиб жуда кучли инсон. Тўғрисини айтганда, бизнинг орамизда ҳеч қандай адоват йўқ. Шуни айтишим лозимки, у фарзандлик бўлганида мен уни СМС орқали табриклаганман. Биз иккаламиз ҳам отамиз, иккаламиз ҳам UFCда фаолият олиб борамиз, - дея Фергюсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Flight Space нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!