Тони Кроос "Эль Классико" ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос яқинлашиб келаётган Классико ҳақида ўз фикрини билдирди.

- “Барселона”га қарши учрашув олдидан бизни ҳеч қандай рухлантириш керак эмас, деб ўйлайман. Албатта, Мадридга юқори кайфиятда қайтиш жуда яхши, аммо яқинлашиб келаётган беллашув биз учун муҳим ўрин тутади, - дея Крооснинг сўзларини келтиради Goal.com нашри.

Маълумот учун, “Реал” – “Барса” қарама-қаршилиги Ла Лиганинг 17-тури доирасида 23 декабрда бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!