Топ клублар диққатидаги Доннарумма "Атлетико" футболчисидан 3та тўп ўтказиб юборди (видео)

28 июнь, 10:22 522

Топ клублар диққатидаги Доннарумма

Хабарингиз бор, шу кунларда Польшада U-20 терма жамоалар ўртасида Европа чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Кеча, мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Шу куни Испания ёшлар терма жамоаси италиялик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Эътиборлиси, айни дамда кўхна қитъанинг кўплаб кучли жамоалари қизиқиш билдираётган Жанлуижи Доннарумма учрашув давомида ўз дарвозасидан нақд 3та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Қизиғи, ушбу голларнинг барчасига "Атлетико" Мадрид аъзоси Сауль Ньигес муаллифлик қилди. Италияликларнинг ягона жавоб тўпини эса яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи "Фиорентина" аъзоси Федерико Бернардески киритди. Якуни ҳисоб 3:1. Испания ярим финалди. 

Қкйида ушбу баҳсда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: