Тўпурар Рамос: Серхио афсонавий Роберто Карлосни “чангида” қолдириб кетди

 

“Реал Мадрид” жамоаси сардори Серхио Рамос “Наполи”га қарши (3:1) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашувида дубль қайд этиб, жамоасининг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшди.

Испаниялик футболчи жорий мавсумдаги голлари сонини 10 тага етказиб олди. 30 ёшли ҳимоячи фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди.

Бундан ташқари, Рамос “Реал” собиқ футболчиси Роберто Карлосни гол уриш бобида ортда қолдириб кетди. Бразилиялик ҳимоячи ҳисобида 68 та гол бўлса, Серхио Рамос ҳозирга қадар “Реал” таркибида 69 марта тўп киритди.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ҳимоячилари орасида энг сермаҳсул футболчи Фернандо Йерро ҳисобланади. Унинг ҳисобида 127 та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!