"Торино" "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи, бироқ футболчининг ярим маошини каталонияликлар тўлаши мумкин

26 июнь, 09:30 426

Италиянинг “Торино” клуби “Барселона” ҳимоячиси Томас Вермаленнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра туринликлар 31 ёшли бельгиялик футболчини ижарага олишмоқчи. Бироқ, улар Вермаленнинг 2,5 млн евролик маошини фақат ярмини тўлашга қодир. Улар маошнинг қолган қисмини “Барселона” тўлашда давом этишидан умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вермаленнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унга кўра эса футболчининг товон пули 80 млн еврони ташкил этади. У жорий мавсумни Римнинг “Рома” клубида ижара асосида ўтказди. Бироқ, у ерда ҳам жароҳатлар гирдобига тушиб қолган футболчи А Серияда бор йўғи 9та учрашув ўтказди.