"Торино" Белоттининг нархини ва маошини кўтармоқчи

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти “Торино” билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Янги келишувга кўра туринкликлар 23 ёшли футболчининг 100 миллион евролик товон пулини янада оширишмоқчи. Белоттининг маошини эса йилига 3 миллион еврога кўтаришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзги трансферлар даврида Белоттига «Милан», «Челси» ва «Монако» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришган эди. Унинг “Торино” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Белотти жорий мавсум А Сериянинг ўтган 6та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!