"Торино" тажрибали ҳужумчини олади

5 апрель, 22:05 247

 

Италия чемпионатида иштирок этаётган "Торино" ёзда таркибини тажрибали ҳужумчи билан кучайтиради. Айни пайтда ушбу клуб раҳбарияти "Сельта" таркибида тўп сураётган Жузеппе Россига ишонч билмоқчи.

Росси аслида "Фиорентина" футболчиси ҳисобланади ва Испания чемпионатида ижара асосида тўп сурмоқда.

Жорий мавсум якунланиши билан Россининг "Фиорентина" билан амалдаги шартномаси якунланиб, у эркин агентга айланади.

30 ёшли футболчи Ла лигада 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

SPORTS.uz