Торрес "Атлетико"нинг финалга чиқишига ишонишга чақирмоқда

4 май,2017, 12:35 471

Торрес


Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес “Реал”га қарши кечган ўйиндаги йирик мағлубиятга қарамасдан жамоасининг ЕЧЛ финалига чиқиши учун ҳали имконият борлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳеч қачон ишонишдан тўхтаманг, – дея Торрес твиттер саҳифа орқали мухлисларга мурожаат қилган.

Шунингдек, Торреснинг жамоадошлари ҳам бунга ишонч билдириб, уни қўллаб-қувватлаган. Симеоне эса “Атлетико” мўъжиза яратишга қодирлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” – “Реал” ўртасидаги жавоб учрашуви 10 май куни бўлиб ўтади.