Торрес: Испаниялик мухлислар Иньестани соғиниб қолади

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес Андрес Иньестанинг “Барселона”ни тарк этиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Аввалроқ 33 ёшли футболчининг мавсум якунида Хитой клубларидан бирига ўтишини мумкинлиги айтилган эди.

Испанияликлр учун Иньестани “Барселона” ва Ла Лигада кўрмаслик катта йўқотиш. У Испания кубоги финалида “Севилья” билан ўйинда майдонга тушди ва ўзини кўрсатди. Булар шунчаки мўъжиза, – дейди Торрес.

Андрес ҳали кетишини расман эълон қилмади. Ўйлайманки, тўғри қарор чиқаришга ҳақли. Ҳар ким унинг қарорини ҳурмат қилиши зарур.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста “кўк-анорранглилар” сафида 2002 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!