Торрес миллионларни рад этди

14 июнь, 21:51 293

Торрес миллионларни рад этди

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес Мексика чемпионатидан тушган таклифни рад этди ва фаолиятини «Атлетико»да давом эттиришга қарор қилди.

33 ёшли футболчи яқин кунларда «Атлетико» билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Илгарироқ, Торресга Мексиканинг «Крус Асуль» хамда «Керетаро» жамоалари йилига 12 млн евролик маошга эга бўлган таклиф билан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Торреснинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етади. Ҳужумчи якунланган мавсумда Ла лигада 1416 дақиқа ўйнади ва 8 та гол киритди.