327 0

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес яна Англия премьер-лигасига қайтишни истамоқда. The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи қишки трансферлар даврида ижара асосида бўлса ҳам “матрасчилар” сафидан кетмоқчи.

Боиси, давралар оралиғида “Атлетико”га ёзда “Челси”дан сотиб олинган Диего Коста келиб қўшилади ва Торрес учун ўйнаш имконияти кескин камайиб кетади. Шу боис у тезроқ бошқа клубга ўтиб кетишни режалаштирмоқда.

Футболчининг вакиллари берган маълумотларга кўра у айни дамда “Саутгемптон” ва “Ньюкасл” жамоаларидан бўлаётган таклифларни кўриб чиқмоқда. Қайд этиш лозимки, “Ньюкасл” клубида ҳозир Торресни 2007 йил Англияга илк бор олиб келган мутахассис Рафаэль Бенитес фаолият олиб бормоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98